Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Норвегиялик олимларга русларнинг сочи нега керак?

Норвегиялик олимлар Россиядан қизларнинг сочи солинган бир талай конвертларни олиб кетишмоқчи экан. Илгари, 2018 йилда норвег кимёгари Ю.Томассен тиббиёт факультети талаба-қизларининг соч намуналари солинган 76 та конвертни Россиядан олиб чиқиб кетишга уринган эди. Божхона нуқтаи назаридан биоматериал ҳисобланмайдиган соч намуналари шахсий фойдаланиш буюми ҳам эмас.

Хўш, унда гап нимада? Ю.Томассен чегарада ушлаб қолиниб, мусодара қилинган соч бўйича изоҳида унга бу Арктикада юқори даражадаги ифлослантирувчи моддалар лабароториясида Архангельск университети топшириғига биноан таҳлил учун зарур бўлиб қолибди.

Бошқа тахминларга кўра, россияликларнинг ДНК материаллари тақиқланган ҳарбий мақсадларда, жумладан, ирсий қурол ишлаб чиқаришда маҳаллий илмий тадқиқотлар учун зарур экан. Бу қуролнинг ишлаш принципи шундайки, у фақат йўқотиш мўлжалланган этник гуруҳларнигина қириб, бошқаларга ҳеч қандай зарар етказмайди.

“АиФ” (2020 йил, 37-сон) асосида Т.Мурод тайёрлади.