Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Нуриддинжон Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери:

– Мамлакатимизда ҳар бир раҳбарнинг эркин, режали, оқилона фаолият юритиши, ўз вазифасига ижодий ёндошиши, муаммолар ечимига тегишли идораларни жалб эта олиш имконияти берилаяпти. Бундай имкониятдан самарали фойдаланиш учун энг аввало, бу борадаги фармон ва қарорлар мазмуни билан яхши танишиш зарур.

Раҳбар ўз соҳаси таҳлилини пухта билмасдан ҳаётий режа туза олмайди. Юқоридан кўрсатма кутадиган пайтлар энди ўтди. Ташаббус ва таклиф халқ эҳтиёжи, талабини ҳисобга олган ҳолда қуйидан чиқиши керак.

Хусусан, мавжуд тиббий ускуналарни минтақаларга жойлаштириш, соғлиқни сақлаш муассасаларидаги навбат ва узоқ кутишларга барҳам бериш, шифо масканларини беморлар эҳтиёжига мослаб безаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, тиббий хизматдаги тартиб-қоида ва янгиликлардан аҳолини хабардор қилиб бориш соҳанинг бевосита ўрта бўғин раҳбарлари зиммасидадир.