Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нуробод тумани ҳам “яшил” тоифадаги ҳудудга киритилди

Нуробод туманида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаганлиги боис, туман  “яшил” тоифадаги ҳудудга киритилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Туман миқиёсида карантин даври бошлангандан буён жами 374 киши тиббий кузатувга олинган бўлиб, шундан 347 нафар фуқаролар карантин  муддати тугаганлиги сабабли кузатувдан чиқарилган.

Ҳозирги кунга келиб жами 27 нафар фуқаролар кузатувда бўлиб, 12 нафари туман тиббиёт бирлашмасида, 15 нафари эса уй шароитида назоратга олинган.

Шу пайтгача туман бўйича карантин қоидаларини бузган 638 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Туман “Яшил” тоифада бўлгани учун парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно), автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.