Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нуробод тумани ҳокими энг чекка ҳудуддаги мактабда дарс ўтди

Нуробод тумани ҳокими Ф.Зоиров Омандара маҳалласидаги 20-мактабнинг юқори синф ўқувчиларига ўзининг ҳаётий тажриба ва кўрикмалари, ҳаётда адашмаслик ва тўғри йўлни топиш тўғрисида дарс ўтди.

- Ҳаётнинг маъноси орзу-ниятлар сари интилишдир. Шон-шавкат, обрў ва бошқа барча-барчаси мақсад сари интилганникидир. Мен аниқ биламанки, ҳар бир кишида ва умуман ҳаммада ҳам маълум мақсад бўлади ҳамда шу мақсади инсонларни етукликка олиб чиқади. Сизлар ҳам бугундан, ҳозирдан ўз олдингизга улкан мақсадларни қўйинг. Олдингизга қўйган мақсадингизга эришиш учун эса тинмай ўқиб изланинг, – деди туман раҳбари.

Шунингдек, туман ҳокими дарс жараёнида ўқувчилар билан фикр алмашди, дилдан суҳбатлашди. Уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, пухта билим олишлари учун зарур ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Ўқувчи-ёшларни ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлиб, турли иллатларга қарши курашда, юрт равнақи йўлида фидойи ва фаол бўлишга чақирди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси.