Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нуробод туманидаги Янгиҳаёт гузарига қўшимча 2 километр ичимлик суви тармоғи тортилмоқда

Нуробод тумани Аработа маҳалла фуқаролар йиғини, Янгиҳаёт гузарига  420 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 дона ичимлик суви иншооти ва 3 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, фойдаланишга топширилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Жорий йил 5 декабрь куни вилоят ҳокимининг Тим қишлоғи ёшлари билан бўлган учрашувида Янгиҳаёт гузарига қўшимча ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича топшириқлар берилганди.

Айни кунларда Янгиҳаёт гузарига 2 километр ичимлик суви тармоғини тортиш учун керакли бўлган қувурлар келтирилиб, туман ҳокимлиги ташаббуси билан қазиш ва ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Насриддин САФАРОВ,

Нуробод туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари.