Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда 328 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пули берилди

Мамлакатимизда пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари доимий амалга ошириб келинмоқда.

Нуробод туманида истиқомат қилувчи 1-секторда 68 та, 2-секторда 85 та, 3-секторда 80 та ва 4-секторда 95 та жами 328 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан жами 328 миллион сўм моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Туман ҳокими Ф.Заиров ва сектор раҳбарлари ўзининг ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Уларнинг яшаш шароитларини ўрганиб, яқинлашиб келаётган муборак Қурбон ҳайити билан муборакбод этди.