Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда “Ёшлар кутубхонаси” иш бошлади

Шу боис нафақадаги, китоблари кўп устозларимизникига бадиий китоб қидириб бораман. Сабаби, китоб мутолаасига қизиқаман. Айниқса, икки йилдан буён ўтказилаётган “Ёш китобхон” танловини кўриб, китобга бўлган меҳрим янада ошди. Келгусида вақтимни кўпроқ китоб мутолаа қилиш билан ўтказаман ва мен ҳам танловда иштирок этаман. Бундай мақсадга эришиш учун менга албатта, маҳаллимизда очилган кутубхона асқотади.

Шалола Келдиёрованинг бундай фикрларга келишига Нуробод тумани Бунёдкор маҳалласида қурилган “Ёшлар кутубхонаси” сабаб бўлди.

Мазкур зиё масканининг очилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти ва туман кенгаши ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган кутубхонада 2000 га яқин бадиий асарлар, болалар ҳамда тарихий ва илмий адабиётлар ўрин олган.

 А.ПЎЛАТОВ.