Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободдаги иссиқхоналар қачон битади?

"Зарафшон" газетасининг 2019 йил 7 февраль, 16-сонида таҳририятимизга келган мурожаат юзасидан "Иссиқхона қачон битади, Холиқулов?!" сарлавҳали мақола чоп этилганди.

Унда Нуробод тумани Жом қишлоғида истиқомат қилувчи О.Норбоев ҳовлисида иссиқхона ташкил этиш мақсадида келини номига банк кредити расмийлаштиргани, маблағ "Нуробод агро томорқа сервис" МЧЖ ҳисоб рақамига кўчирган бўлса-да, ташкилот ҳамон иссиқхонани битириб бермагани ҳақида сўз юритилади.

Ордан қарийб бир ой ўтиб, О.Норбоев билан боғландик. Унинг айтишича, ҳамон ўзгариш бўлмаган, аммо Бош прокуратурага қилган мурожаати юзасидан Нуробод туман прокуратураси "Нуробод агро томорқа сервис" МЧЖга нисбатан жиноий иш очилгани тўғрисида хабар берган.

Нуробод туман ҳокими ўринбосари Рашид Ибрагимовнинг таъкидлашича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов жараёни кетаётган экан. "Нуробод агро томорқа сервис" МЧЖ 300 нафар аҳолига иссиқхона қуриб бериб, пулларини ололмаган бўлса, 60-70 нафар фуқаро эса олдиндан пулини тўлаб, иссиқхона қурдира олмаган.

Воқеалар ривожини кузатиб қоламиз!