Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободлик Дурдона Исарова “Навоий ворислари” кўрик-танлови ғолиблари сафида

12-13 февраль кунлари Навоий шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Навоий ворислари” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда Нуробод туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дурдона Исарова энг кўп ғазал ёд олиш, уни бехато ва ифодали ўқиш, ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бериш каби шартлар бўйича ўз иқтидорини намоён қилди.
Танлов якунида Дурдона учинчи ўринга муносиб топилди.

ЎзМТДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати.