Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободлик ғаллакорлар ҳар гектар лалми майдондан 12 центнердан ҳосил олди

Аввало, хушхабар: Нуробод тумани ғаллакорлари Самарқанд вилоятида биринчилардан бўлиб давлатга ғалла сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди. Қолаверса, дашт шароитида, лалми майдонда 10 центнердан ошириб ҳосил олиш - жасорат!

Нурободликлар буни уддалашди.

Тўғри, об-ҳаво қулай келди, ёғингарчилик мўл бўлди, аммо меҳнат ҳам шунга яраша кечди.

Натижада 2010 гектар суғориладиган, 19 минг гектар лалми майдонда ғалланинг эртапишар ва серҳосил навларини етиштирган нурободликлар шартномада белгиланган 9 минг 328 тонна ўрнига 9 минг 452 тонна дон ўриб-йиғиб олди. Муҳими, ялпи ҳосил сувли майдонларда ўртача 51,1 центнерни, лалми майдонларда 11-12 центнерни ташкил этди.

Вилоят ҳокимлиги ғалла етиштиришда ҳисса қўшган нурободлик барча фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчиларга, ғаллакорларга миннатдорлик билдиради.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.