Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нью-Йоркдан навбатдаги чартер рейс билан 233 йўловчи олиб келинди

Нью-Йоркдан «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси самолётида навбатдаги чартер рейс билан 233 нафар йўловчи Тошкентга олиб келинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Самолёт бортида АҚШ ва Канадада вақтинча ва доимий яшаётган 214 нафар Ўзбекистон фуқароси (шундан  10 нафари ёш болалар), АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасининг 14 нафар дипломати ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Тошкент шаҳридаги халқаро мактабларга ишлаш учун таклиф этилган 5 нафар ўқитувчи бор. 

Барча йўловчилар авиачипталарни сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш пайтида улар талабига биноан махсус ажратилган жойлар ва меҳмонхоналарда 10 кунлик карантинда қолиш қоидаларига риоя қилишлари зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Америка Қўшма Штатларидаги дипломатларимиз маълумотига кўра, июнь-август ойларида Америка қитъасидан 1 минг 414 нафар Ўзбекистон фуқароси, шунингдек, 45 нафар чет давлат фуқароси мамлакатимизга олиб келинган.