Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ўқувчи кичик сеялка яратди

– Жорий йилнинг "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили", деб эълон қилиниши мазкур қурилмани кашф этишимизга туртки берди, – дейди коллежнинг махсус фан ўқитувчиси Ортиқ Ўрунов. – Шогирдимнинг қўл меҳнатини енгиллаштириш, иш унумдорлигини ошириш борасида янгилик яратиш таклифи билан аввал ускунанинг лойиҳа чизмасини тайёрладик. Кейин қурилмани йиғма ҳолатга келтириб, амалиётда синаб кўрдик. Натижа ёмон бўлмади. Бир кунда 35-40 сотих ерга уруғ қадашга эришдик. Бу эса кунига 6-7 кишининг меҳнатини енгиллаштириш, дегани.
Коллежда яратилган кичик сеялканинг қулайликларидан яна бири шундаки, унинг агрегатларини қатор оралиқлари бўйича керакли ўлчамга мослаштириб ўзгартириш ҳам мумкин.

Ғофур БАХТИЁРОВ.