Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Об-ҳаво: Байрамга хос ҳарорат кузатилади

Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси жамоаси барчани Наврўзи олам билан қутлаб, байрам кунлари илиқ ҳарорат кутилаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Бугун - 20 март куни вилоят ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларги қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

21 март куни ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан 7-12 метр секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.