Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Об-ҳаво: Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

9-10 февраль кунлари Самарқандда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дея хабар бермоқда Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси.

9 февраль куни баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

10 февралда эса баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Синоптиклар хабаридан англаняптики, бундан буёғига юртимизда кўклам нафаси уфура бошлайди. Демак, энди дала ишларига киришиш, томорқа ерларини эртаки экин экиш учун тайёрлаб қўйиш зарар қилмайди.