Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Об-ҳаво: Самарқандда кўклам нафаси!

Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси маълумотига кўра, февраль ойининг сўнгги кунлари вилоят ҳудудида ҳақиқий кўклам нафаси сезилади.

Бугун - 27 февралда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Енгил шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

28 февраль куни булутлилик ортиб, айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.