Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Об-ҳаво: Уч кун ёғингарчилик бўлмайди

Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси маълумотига кўра, бугун - 14 март куни вилоят ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

15 ва 16 март кунлари ҳам ҳаво очиқ бўлади, шарқдан 7-12 метр секунд тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 метр секунд тезликкача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.