Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Одам уриб юборган “Дамас” автомашинаси қидирилмоқда

2019 йил 19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечаси Самарқанд тумани Шўрбои маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “М-39” автомобиль йўлининг “Тошкент-Термиз” йўналишида номаълум давлат рақам белгили “Дамас” русумли автомашина Андижони маҳалласида яшовчи фуқаро М.Мажидовни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаро тан жароҳати олган ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолатни кўрган ёки бу ҳақда хабардор бўлган шахслар қуйидаги телефон рақамлари орқали хабар беришларини сўраймиз:


Вилоят ИИБ ЙҲХБ навбатчилик қисми – (66) 221-81-81:
Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ – (66) 233-47-47;
Тезкор гуруҳ – (98) 573-50-40.
Хабар берган шахснинг исм-шарифи сир тутилади ва мукофот пули берилади.