Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оддий аспириннинг биз билмаган 10 сири

Аспирин дорисининг нафақат оғриқ қолдирувчи, балки рўзғорда бекаларимизга фойдали хусусиятлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Марҳамат, улар билан танишинг!

 Ҳуснбузарларни йўқотишга ёрдам беради
Аспирин дориси шамоллашни олиш хусусиятига эга бўлганлиги боис, юздаги ҳуснбузарларни камайтириб, терини тинчлантиради. Бунинг учун 2-3 та дона аспирин таблеткасини майдалаб, лимон суви билан аралаштиринг ва юзингизга суринг. Бир дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу суртмани қуёшга чиқишдан олдин суртиб чиқиш мумкин эмас.

 Ҳашаротларнинг чақишида қичималарнинг олдини олади
Аспирин ҳашаротлар чаққанда келиб чиқадиган шишларни ва қичималарнинг олдини олади. Бир дона таблетка қобиғини ювиб ташланг. Сўнгра дорининг ичини бирозгина сувга қўшиб мазь ҳолатига келтиринг ва чақилган жойга қўйиб бир неча дақиқа ушлаб туринг.

 Юздаги тешикчаларни кичрайтиради
Тайёрланиши учун 5 дақиқа вақтингизни олувчи ушбу ниқоб юз терисидаги тешикчаларни кичрайтиради, силлиқлаштиради ва теккислайди. Бунинг учун:
•  7 дона қобиқсиз аспирин таблеткаси;
•  3 қошиқ йогурт ёки сметана;
•  1 қошиқ асал керак бўлади.
Ниқобни тайёрлаб юзингизга суринг, 3-5 дақиқадан кейин ювиб ташланг.

 Қазғоқларни бартараф этади
Қазғоқларни бартараф этиш учун 2 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир марта ювиш учун мўлжалланган шампуньга қўшиб, бошингизни ювинг.

 Аспирин – эксфолиант (пилинг)
2-3 дона аспирин таблеткасини сувга аралаштириб танангизга яхшилаб суриб чиқинг, бироздан сўнг ювиб ташланг, тана териси майинлашади. Агар терингиз нозик бўлса бундай суртмани қўлламаганингиз маъқул, акс ҳолда қизартириб юбориши мумкин.

 Оёқдаги қадоқларни кетказади
7 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир қошиқ лимон сувига аралаштиринг. Ҳосил бўлган суртмани пошнангизга қўйинг ва иссиқ ҳолатда ушлаб туринг. 10 дақиқадан сўнгра ювиб ташланг.

 Сочларни мустаҳкамлайди
Аспирин ҳатто сочларни мустаҳкамлашда ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бир пластинка аспиринни бир пиёла илиқ сувга аралаштиринг ва бошингизни ювгандан кейин сочингизга яхшилаб қўйиб чиқинг. Ниқобни 15 дақиқадан кейин ювиб ташлашингиз мумкин. Сочларингиз нафақат мустаҳкамланади, балки жилоланиб ялтирайди.

 Кийимлардаги доғларни йўқотади
Кийимлардаги тердан пайдо бўлган сарғиш доғларни кетказиш учун аспирин доналарини сувда эритиб ўша жойига суртиб кечгача қўйинг. Кейин одатдагидек кийимларни ювиб ташлашингиз мумкин, кийимларингиз асл ҳолатига қайтади.

 Ваннани ялтиратади
Ваннани тозалаш учун 5 дона аспирин таблеткасини тозалаш воситасига қўшиб ишқалаб қўйинг. Ярим соатлардан кейин ваннани губка билан енгил ювиб ташланг.

 Атиргулларнинг умрини узайтиради

Атиргуллар турган гулдонга бир дона аспиринни ташланг. Аспирин сувда бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди ва гуллар узоқ туради.