Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Одобнома: Ҳаммаси ўз қўлларингда

Қадимда кўҳна шаҳарда шогирдлари кўп устоз яшарди. Ўқувчилардан энг қобилиятлиси бир куни ўйлабди: “Бизнинг Устоз жавоб бера олмайдиган савол бормикан?”

У гуллаган чаманзорга бориб, энг чиройли капалакни тутди ва кафтлари орасига яширди. Капалак қутилишга уринар, панжачалари билан кафтини қитиқларди. У табассум билан устози олдига келди ва сўради:

-Айтингчи, қўлимда қандай капалак бор, тирикми ё ўликми?

У капалакни кафтларида қисар ва ўзи ҳақ бўлиши учун эзғилашга тайёр эди.

Устоз шогирди қўлларига қарамасдан жавоб берди:

-Ҳаммаси ўз қўлларингда.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.