Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Одобнома: Мўлжал

Устоз шогирдидан сўради:

-Нега дераза ойнасига тош отилса, у синади?

-Чунки тош оғир, - жавоб берди биринчиси.

-Чунки ойна синувчан, - деди иккинчиси.

-Чунки тошни улоқтирган қўл кучли, зарба эса аниқ, - жавоб берди учинчиси.

-Учовларингиз ҳам тўғри жавоб бермадингизлар, - деди устоз. – Дераза шунинг учун синганки, у ёпиқ бўлган!

Йўлда очиқ кўнгил билан юришни ўрганинг. Шунда душман аниқ мўлжал ололмайди, ўқи ёнлаб ўтади, қалбни синдирмайди.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.