Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Одобнома: Уруғ

Бир куни ўқувчилар кекса устоз олдига келиб, ундан сўрадилар: нега ёмон одатлар одамни осонгина эгаллайди, яхшилари эса қийин ва анча омонат бўлади.

-Агар соғлом уруғни қолдириб, касалини ерга кўмсангиз нима бўлади?

-Офтобда қолган уруғ ҳалок бўлади, тупроққа кўмилгани ёмон бўлса ҳам ўниб чиқади, лекин кам ҳосил бўлиб ёмон мева беради, - жавоб беришди ўқувчилар.

-Одамлар ҳам худди шундай қилишади: хайрли ишларни дилдан бажариш, қалби тўрида асраш ва камол топтириш ўрнига, уларни кўз-кўз қилиш учун чиқариб қўйишади ва эҳтиётламай нобуд қилишади. Ўзларининг гуноҳлари ва иллатларини эса бошқалар кўрмаслиги учун диллари тубига яширишади. Улар у ерда ўсади, қалбларини эгаллайди, ўзини эса бебурд қилади.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.