Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган Ҳамроқул Жўраевлар оиласига 2 хонали уй ажратиладиган бўлди

Нилуфар Соатова II гуруҳ ногирони. У 8 йилдан буён бошпанаси бўлмаганлиги боис қайнопасининг бир хонали уйида (Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар шаҳарчаси, Шифокор кўчасидаги 33-уй, 42-хонадонда) 3 фарзанди ва турмуш ўртоғи билан яшаб келаётган эди. Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан хонадонма-хонадон аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида Н.Соатова кам таъминланган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила деб топилди ва унга 2 хонали уй ажратиладиган бўлди.

- Давлатимизга катта раҳмат, энди бизни ҳам ўз уйимиз бўлади, - дейди Н.Соатова.

Н.Соатованинг турмуш ўртоғи 63 ёшли Ҳамроқул Жўраевнинг иш стажи ҳақидаги маълумотлар архиви ёниб кетганлиги боис ёшга доир нафақага чиқа олмаяпти. Ҳозирда маҳалла фуқаронинг бу борадаги мурожаати билан ҳам шуғулланмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда оилага эътибор кўчайтирилди. Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси қабул қилинди. Жойларда “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказлари ишга тушиб, муаммоларни бартараф этишда хотин-қизлар кўмиталарига кўмак бериб келмоқда. Бугун соҳадаги ислоҳатларни ҳар бир хотин-қиз, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этмоқда, десам муболаға бўлмайди, - дейди Кимёгарлар шаҳарчасидаги Маданият маҳалласи хотин -қизлар билан ишлаш, оилаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Турғуной Мирзаева. - Жумладан, 2019 йилнинг биринчи чорагида биргина бизнинг маҳалламизда битта ажралиб кетиш арафасида турган оила яраштирилди. Ишсиз юрган 3 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.10 га яқин оилаларга моддий ёрдамлар белгиланди.

Бахтигул Қаршиева.