Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ожиз киши

Кўзи ожиз киши бино зинапоясида ўтирар эди. Оёғи остида бир неча танга солинган шляпа ва тахтача. Унда шундай ёзув бор эди: “Мен кўрман, илтимос, менга ёрдам қилинглар!” Бир одам ёнидан ўтаётиб тўхтади, шляпага бир жуфт танга ташлади ва тахтачага эгасининг рухсатисиз янги ёзувларни ёзиб қўйди ва кетди.

Кундузи у қайтиб келди. Қараса, шляпада танга пуллар тўла. Кўзи ожиз киши уни қадам ташлашидан таниди ва сўради:

- Тахтачани бошқатдан ёзган одам эмасмисиз? Нима ёзган эдингиз?

Киши жавоб қилди:

-Ростдан бошқа ҳеч нарса. Мен ёзувни бироз ўзгартирдим, холос. – У кулиб қўйди ва кетди.

Тахтачадаги ёзув қуйидагича эди:

“Ҳозир баҳор, лекин мен уни кўролмайман”.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.