Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўлмас Мейлиев кутубхонасининг ярмини ўзи ўқиган мактабга совға қилди

Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник Ўлмас Мейлиев Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги 60-умумтаълим мактабида таҳсил олган.

Ўтган даврда Ўлмас Пардаевич ўзи ўқиган, устозларидан таълим олган, ҳамқишлоқлари билан униб-ўсган, қадрдон болалиги ўтган, шунингдек ушбу даргоҳдан бир умрлик сабоқлар олган жонажон мактабини бир лаҳза ҳам унутгани йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган йиғилишда Давлатимиз раҳбари “Барча раҳбарлар... бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак” деб даъват этдилар.

Ўлмас Мейлиев ўз кутубхонасидаги китобларнинг ярмини ўзининг мактабига совға қилишга аҳд қилди. У ўзининг жонажон 60-мактабига қўллари китобларга тўлиб кириб борди. Барча бирдек хурсанд бўлди.