Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Омбудсман вакили қамоқхонадаги шахслар ҳуқуқини ҳам ҳимоя қилади

Сенат «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги қонунга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят-ижроия кодексларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади.

Ўзгартиришларга кўра, Омбудсман ҳузурида миллий превентив механизм жорий этилмоқда, яъни қийноқларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш белгиланган.

Энди Омбудсман вакили:

  • қамоқдаги шахсларнинг сони ҳақида ахборот олиш;
  • улар билан муомалада бўлиш шароитларини ўрганиш;
  • суҳбатлар ўтказиш;
  • ҳужжатлар билан танишиш;
  • зарур ҳолларда қамоқдаги шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш талаби билан чиқиш;
  • масъуллардан қамоқдаги шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар олиш;
  • аниқланган ғайриқонуний ҳаракатларга чек қўйиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;
  • қийноқларга солишнинг олдини олишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ваколатига эга бўлади.