Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Онлайн: 2018 йилда Самарқандда 116,7 миллион доллардан кўпроқ туристик хизматлар амалга оширилди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ҳамда вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамкорлигида Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуаси ҳамда Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказига ташкил этилган пресс-турда дастлаб вилоят туризмни ривожлантириш департаменти мутахассиси Меҳриддин Шерматов туризм соҳасида вилоятимизда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

- Ўтган йил давомида вилоятимизга 2 миллион 100 мингдан ортиқ маҳаллий ва 351 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрди, - деди М.Шерматов. – Бу 2017 йилга нисбатан икки баробар кўп дегани. Шунингдек, 2018 йилда 116,7 миллион доллардан кўпроқ туристик хизматлар амалга оширилди. 2019 йилда бу кўрсаткични 170 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Айни пайтда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуаси ҳамда илмий-тадқиқот марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.