Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Онлайн: шу пайтгача вилоят раҳбарига 250 та мурожаат бўлди

Шу пайтгача аҳоли ҳоким ва корхона-ташкилот раҳбарларига йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш сингари 448 та муаммо ва таклиф билан мурожаат қилди. Шундан 250 тасини вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг ўзи қабул қилди.

Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, муаммоларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалаларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди. Мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берди. Мурожаатларнинг ҳал этилиши юзасидан жамоатчилик назорати олиб борилишини алоҳида таъкидлади.

– Кўп йиллардан буён кўзим оғриб, азоб чекардим, – дейди тумандаги Тинчлик маҳалласида яшовчи Гавҳар Худойбердиева. – Даволанишим учун имтиёз бор-йўқлиги ҳақида мурожаат қилдим ва шу ернинг ўзида муаммом ижобий ҳал этилди. Менга Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонасида даволанишим учун ордер бериладиган бўлди.

А.ҲУСАНОВ,

Пахтачи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.