Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Онлайн: Югуриш марафони ғолиблари тақдирланди

Регистон майдонида ўтказилган югуриш марафони якунига етди.

Унда 7-14 ёшли қизлар ўртасида Зуҳра Қурбонова, 15-17 ёшли қизлар ўртасида Севара Чориева, 18-25 ёшли ўғил болалар ўртасида Отабек Тошқувватов, қизлар ўртасида Маржона Баратова, 26-40 ёшлилар ўртасида Илҳом Назаров ва Саодат Ваҳобова, 40 ёшдан катталар ўртасида Фахриддин Қосимов ва Элмира Жўраева биринчи ўринга лойиқ топилди.

Ғолибларга Самарқанд вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан диплом ва совғалар берилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.