Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Опа-сингилларни чув туширган фирибгар аёл қўлга олинди

Тошкентда опа-сингилларнинг пулини ўзлаштирган фирибгар аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармаси.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил апрель ойида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 36 ёшли Д.А. исмли аёл КХАЙ кўчасида Юнусобод туманида яшовчи 30 ёшли М.М. исмли аёлни ва 26 ёшли синглиси М.А.ни алдов йўли билан ишончига кириб, улардан 23.970 АҚШ доллари, 20 млн. сўм пулларини олиб кетганлиги аниқланган.

Д.А. ушланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.