Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё туман ҳокими тўйга бош бўлди

2019 йил 24 апрель куни Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абилов ташаббуси билан  Лойиш шаҳарчасидаги “Бек” базмгоҳида туманимиздаги уч нафар келин куёвларнинг никоҳ ва йигирма етти нафар жажжи болажонларнинг хатна тўйлари бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова иштирок этиб, янги оила остонасига қадам қўяётган келин-куёвларга яъни, “Бозоржой” маҳалласидан Жамолиддин Саидов, Ирода Қиличева, “Галаравот” маҳалласидан Отабек Турдиқулов, Шарофат Шарипова ва Абдулло Мардиев, Муниса Ўроқоваларга никоҳ гувоҳномаларини топшириб, уларга оилавий бахт тиладилар.

Ёш келин куёвларга туман ҳокими томонидан туёна сифатида телевизор, уй ва ошхона жиҳозлари, маиший техника буюмлари совға қилинди, уларнинг номига омонат дафтарчаси очилиб, ҳисобларига маблағ туширилди. Шундан сўнг туман ҳокими ва ҳомий ташкилотлар томонидан хатна тўйи бўлаётган жажжи болажонларга тўй чопончалари кийдирилди ҳамда совға-саломлар улашилди.

Таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тўй иштирокчиларининг қалбига завқ-шавқ бағишлади. Тўйда иштирок этганлар юзида замонага шукроналик ҳисси барқ урди. Тўй болаларнинг ота-оналари ушбу тадбирни ташкиллаштирган туман раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.