Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё туманида илк бор давлат хусусий-шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

Оқдарё тумани Садриддин Айний кўчасида тадбиркор Ғулом Зубайдуллаев  томонидан “Лойиш гўзал боғчаси” номли давлат хусусий-шериклик асосида янги мактабгача таълим муассасаси иш фаолиятини бошлади. Муассаса 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3-7 ёшли маҳалладаги болаларни сифатли таълим-тарбия бериш учун ўз бағрига қамраб олади.

Болалар боғчасининг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва мактабгача таълим муассасалари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этишди. Ушбу давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда фаолияти давомийлигига катта ишонч билдирдилар. Тадбир давомида болажонларнинг куй-қўшиқлари, ўйин кулгилари тадбирга таклиф этилган меҳмонларга янада завқ бағишлади.