Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёда Мактабгача таълим вазири ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Бугун, 11 декабрь куни Оқдарё тумани ҳокимлигида Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Собитхон Турғунов сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, аҳоли томонидан билдирилган масалаларнинг аксарияти жойида бартараф этилди, айримларига тегишли тушунча ва тавсиялар берилди.

Жумладан, қабулда Наргиза Валиева ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилди. Вазир ўринбосарининг туман МТТ мутасаддилари билан маслаҳатлашиши самарасида Н.Валиева 4-боғчага ишга жойлашадиган бўлди. Шунингдек, Моҳия Бутакова Бобур маҳалласидаги 2019 йил инвестиция дастури асосида тамирланган 10-МТТнинг жиҳозлари кечикаётганлигини билдирди. Ушбу масалани ўрганиб, қисқа фурсатларда ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

 Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими.