Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёда юз берган ўзаро жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 30 июнь куни Жомбой тумани Нуш маҳалласида яшовчи, 29 ёшли С.Я. маст ҳолда Зарафшон қишлоғида яшовчи, 42 ёшли Д.Р.нинг уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида унинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Д.Р. касалхонага ётқизилган, С.Я. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича,  ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.