Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёдаги автобус ёнғинида ҳеч кимга талафот етмаган

Zarnews.uz сайтига хабар беришларича, Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Бухоро” йўналиши М-37 автомобиль йўлининг 12 километрида содир бўлган ёнғин ҳодисасини туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Ибрагимов қуйидагича изоҳлади:

Жорий йилнинг 29 май куни соат 19:00 да Оқдарё тумани Мустақиллик маҳалласи ҳудудидан ўтувчи мазкур автомобиль йўлида “Siyovush-trans-servis” масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси, 1991 йилда туғилган, Пайариқ туманининг Деварак қишлоғида яшовчи Д.А бошқарувида бўлган “Isuzu” русумли, 30749 YAA давлат рақам белгили автобусда ёнғин содир бўлган.

Аниқланишича, Самарқанд тумани Оҳалиқ маҳалласи ҳудудида жойлашган боғдорчилик ва фермер хўжаликларида ёлланма ишчи сифатида ишловчи 14 нафар фуқароларни яшаш уйлари, яъни Оқдарё тумани Янгиобод маҳалласига олиб келаётган вақтида автобуснинг аккумляторидан двигателига борувчи электр симлари қисқа туташувидан ёнғин келиб чиққан.

Оқибатда, автобуснинг ички салони ва барча резина шиналари қисман ёниб, зарар кўрган.

Воқеа жойига Пайариқ  тумани 8-сонли КЁХҚ ва Самарқанд шаҳар 6-сонли ҲЁХҚ ларнинг иккита экипажлари ўт учирувчилари чиқиб, ёнғинни бартараф қилган.

Автобусда бўлган 14 нафар йўловчиларнинг ҳеч бири тан жароҳати олмаган ва ҳайдовчи томонидан бошқа йўловчи автомашиналарда манзилларига жўнатилган.

Ҳайдовчи Д.А.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони, транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси, суғурта полиси ва йўл варақаси ёнғин натижасида ёниб кетган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.