Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёлик ўқитувчиларнинг очиқ дарслари оммалаштирилади

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Оқдарё туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабида "Она тили - миллат руҳи" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази вакиллари, тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этди.

Мазкур мактабнинг фаол ўқитувчиси Н.Ҳамроқулова ҳамда тумандаги 39-умумий ўрта таълим мактабининг ижодкор ўқитувчиси Х.Мардиева томонидан ташкил этилган очиқ дарс ва тўгарак машғулотлари тадбир иштирокчилари томонидан юқори баҳоланиб, туман ҳамда вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.

Д.АБДУРАҲМОНОВА.