Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Оқдарёлик ёш раққоса Мадина Қаноатова Анқарада барчани лол қолдирди

Оқдарё туманидаги 45-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Мадина Қаноатова 2018 йилнинг 20-25 декабрь кунлари Туркия давлатининг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган “Мерос рақслар” халқаро танловида ғолиб бўлди ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.

Шунингдек, 27 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Баркамол авлод“ болалар марказлари тўгарак аъзолари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган миллий рақслар фестивал-танловининг “Яккахон ижрочилиги“ йўналиши  бўйича ҳам 1-даражали диплом билан тақдирланди.