Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқитувчилар аттестациядан ўтадиган кун аниқ бўлди

- Жорий йил 25 мартдан 1 апрелга қадар олий ва 1-тоифага даъвогар бўлган ўқитувчилар учун малака синовлари (тест) ўтказилади, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси кадрлар бўлими инспектори Насиба Шарипова. - Самарқанд Давлат университетида онлайн тарзда ташкил этиладиган жараёнда 2758 нафар ўқитувчи тоифа олиш ва уни сақлаб қолиш учун курашади. Ўқитувчилар синовларни адолатли ва шаффофлик билан ўтаётганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида бевосита ўзлари тўплаган баллни кузатиб бориш имконияти яратилди. Синовлар бир кунда тўрт сменада 100 тадан ўқитувчи иштирокида ўтказилади. Дарвоқе, кейинги тоифалар учун аттестация шу йилнинг июнь ойига қадар бўлиб ўтади.  

Аввал хабар қилганимиздек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси биринчи ва олий тоифа олиш ҳамда бош тоифани сақлаб қолиш учун аттестацияда қатнашадиган педагоглар имтиҳонини назорат қилади. Шунингдек, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими кейинги тоифалар учун билимини синовдан ўтказадиган ўқитувчилар аттестациясида масъул бўлади.