Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқитувчиларга имтиёзли кредит қачон берилади?

– Президентимизнинг 2018 йил 14 августдаги қарорида халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга автокредит ажратилиши белгиланган эди. Ушбу масалада банкка мурожаат қилсам бундай кредит берилмаётганини айтишди. Шу тўғрими?

С.Формонов.

Таҳририятимизга йўлланган ушбу саволга жавоб топиш мақсадида Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси билан боғландик. Ташкилот мутаасаддилари “Ўқитувчиларга бундай кредитлар бериш ҳали бошлангани йўқ. Жараён бошланса, бу ҳақда албатта, ўқитувчиларни хабардор қиламиз”, деб жавоб беришди.