Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқувчилар 10-11-синфларда ҳунар ўрганишлари учун хом-ашё етказиб берилади

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўтиладиган дарс жараёни учун талаб этиладиган хом ашё материаллари билан таъминлаш меъёрлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали маълум қилмоқда.

 Ҳужжатга мувофиқ касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида тегишли ҳунарларни ўрганиш учун зарурий асбоб-ускуна ва хом-ашё билан таъминланади.

Бунда 10-11-синфлари ўқувчилари ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб заргарлик, наққошлик, сантехник, сартарош, компьютер оператори, ошпаз, парда тикувчи, кафельчи, бўёқчи, гулқоғоз ёпиштирувчи, шиномонтажчи, новвой каби 38 турдаги касб-ҳунарни ўрганиш учун тегишли асбоб-ускуна ва хом-ашёлар етказиб берилади.

Масалан, сотувчи-кассир касбини ўргатиш учун дарс жараёни назорат-касса машиналари, тўлов терминаллари ва улар учун чек ленталари билан таъминланади.