Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқувчилар Азим Суюн ижоди билан танишди

Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида жаҳон шоирлар конгресси аъзоси Азим Суюннинг 70 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маданият ходимлари, шоирлар, ёзувчилар ҳамда муассаса ўқитувчилари ва ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда Азим Суюннинг фаолияти, унинг бадиий мероси ҳақида сўз борди. Тадбир қатнашчилари муассаса кутубхонасидаги шоир асарлари ва унинг ижоди асосида яратилган кўргазмалар билан танишди.