Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқувчилар замондош адиблар ижодидан бебаҳра

Мактаб ўқувчилари учун нашрдан чиққан (5-11-синфлар) адабиёт дарсликларига эътибор қаратсак, ўзбек ҳамда жаҳон адабиёти адибларининг  ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар келтирилган.  Бироқ мустақиллик ҳамда ундан кейинги давр ўзбек адабиёти намояндалари ва уларнинг ижодидан намуналар 10-синфгача киритилмаган.

Фақатгина 11-синф адабиёт дарслигининг II қисмида Жамол Камол, Ойдин Ҳожиева, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Маҳмуд Тоир, Сирожиддин Саййид, Муҳаммад Али, Эркин Аъзам, Иқбол Мирзо каби ўнгга яқин адиблар ижодидан айрим намуналар кўрсатилган. Аммо дарсликда уларнинг на таржимаи ҳоли, на асарлари, на тўпламлари келтирилган. Ахир ўқувчилар бу ижодкорлар ҳақида, уларнинг асарлари ва тўпламларининг мазмун-моҳияти тўғрисида билиши керак эмасми? Бу адиблар ва уларга ўхшаган бир қанча ижодкорларимизнинг нодир асарлари бор. Нега улар қуйи синфларда берилмаган?  Ўқувчилар таҳсил жараёнида замондош шоир, ёзувчилар ва уларнинг ижодидан хабардор бўлгани яхши эмасми?                                                                Фазлиддин Рўзибоев.