Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқувчини жазолаётган ўқитувчи мутлоқ айбдорми?

Илгари фақат танганинг бир томони кўриларди, яъни низоли вазиятда ўқитувчилар мутлоқ айбдор, лекин «болаларда айб йўқ» эди, деб ёзмоқда xushnudbek. Бу сафар кутилмаганда танганинг иккинчи томонига ҳам эътибор қаратилибди. Яъни низоли вазиятда ўқувчи ва уларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди.

Видеони кўриб, ўқувчининг онасига минг раҳматлар айтгим келди. Пойига таъзим қилиб, «шунақа позицияда бўлганингиз, шу фикрларни жамоат олдида хижолат бўлмасдан, уялмасдан айта олганингиз учун умрингиздан барака топинг, фарзандларингизнинг роҳатини кўринг» дегим келди.

Уларнинг сиймосида худди ўзимнинг аяжонимни кўрдим. Ҳалиям видеодаги опамиз фарзандига анча мулойим гапирар эканлар. Вай-вай, агар шунақа ҳолатда мен айбдор бўлиб қолсам борми, тасаввур қилишга ҳам қўрқаман.

Нима бўлса ҳам, воқеалар ривожи мана шундай якунланганидан хурсандман. Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ёки.. Уёғини биласиз.

P/S: Яқинда ижтимоий тармоқларда синфда мактаб ўқувчисини урган ўқитувчининг видеоси тарқалиб, ўзаро муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ҳамма айбни ўқитувчидан кўраётганди, сабаби тасвирни кўрган кишида шундай таассурот қолади. Аммо, суд ўқувчи ва уларнинг ота-оналарини жавобгарликка тортибди.