Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўрмон ёнғинлари: Россия олов ичида қолмоқда

Россия Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги маълумотларига кўра, Россиянинг 46 та ҳудудида кенг кўламли ва анча хавфли ўрмон ёнғинлари рўй бераяпти.

ФВВнинг хабарларига кўра, охирги ҳафтада Россия бўйлаб 1.1 жойда ўрмон ёнғинлари қайд этилган ва уларда 150 минг гектар ҳудуддаги ўрмонлар ёниб кетган.

Энг кўлами катта ва хавфли ўрмон ёнғинлари Бурятия, Забайкалье ўлкаси, Амур, Иркутск, Курган ва Челябинск вилоятларида рўй берган.

ФВВ ўрмон ёнғинларини ўчиришда 160 та сув ташишга мосланган вертолётлардан фойдаланмоқда.

Бундан ташқари, 26 субъектда ўрмон ёнғинларига қарши кураш бормоқда. ФВВ энг аввало, ёнғинлар муҳим объектларга, аҳоли турар-жойларига хавф солаётган ҳудудлардаги ёнғинларни ўчиришга уринаяпти. Бу эса ҳар доим ҳам осон ва муваффақиятли бўлмаяпти.

Масалан, яқинда Забайкалье ўлкасидаги 14 та аҳоли пунктида умумий 109 та аҳоли турар-жой бинолари ёниб кетганди. Россия ҳукумати уларга 450 миллион рубль ажратиш ҳақида қарор чиқарган эди.