Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Осиё чемпионатида самарқандликларда иккита олтин!

Мазкур мусобақаларда самарқандлик спортчилар ҳам иштирок этиб, муносиб ўринларни эгалламоқда.

Жумладан, ёшлар ўртасидаги баҳсларда JM2 йўналишида Давржон Давронов Ўзбекистон терма жамоаси учун турнирдаги илк олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, LM4 йўналишидаги беллашувларда вилоятимиз вакили Зафар Усмонов квартет терма жамоаси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда, Самарканд эшкак эшиш каналида спортнинг байдарка ва каноэ эшкак эшиш спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилган эди. Мазкур мусобақада ҳам, самарқандлик спортчилар 4 та олтин, 11 та кумуш ва 19 та бронза медалини қўлга киритганди.

Ҳ.ЭЛТОЕВ.