Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ота қиёфаси ўзгариб турадиган қизалоғига ДНК текшируви ўтказди

Аёл учун фарзандининг туғилиши ҳаётидаги энг яхши ва гўзал воқеа. Албатта, бола улғайиб боравергани сари ота-онаси уни жонидан ортиқ сева бошлайди. Фарзанди ўзиники эканлигидан шубҳаланишни эса умуман хаёлига келтирмайди. Мақоламиз қаҳрамонлари оиласида ҳайратланарли ҳодиса рўй берди.

Хитойлик эр-хотин узоқ йиллар давомида фарзандли бўлишни хоҳларди ва қиз фарзандининг туғилиши улар учун ҳаётидаги бахтли онлардан бири бўлди. Лекин вақт ўтиб қизалоқнинг қиёфаси ўзгара бошлади. Хитойлик чақалоқнинг бурни тепага қайрилиб, териси оқара бошлади, кўзлари эса катталашди - у кўпроқ европаликларга ўхшаб борарди.

Эр хотинига ишонарди. Лекин қизидаги бу ўзгаришлар унга тинчлик бермади. Шунда у қизининг сочидан кесиб олиб, ДНК тестини ўтказишга қарор қилди. Икки ойдан кейин жавоб келди - қизалоқ 99 фоизга унинг фарзанди. Бир йилдан сўнг қизининг ташқи қиёфаси яна ўзгариб, ота-онасидан кескин фарқ қилиб турарди. Шунда ота яна бир тест ўтказишга аҳд қилди. Кейинги тест олдинги натижани такрорлади.

Шубҳа ва гумонлар исканжасида эр энди хотинининг авлодларини суриштиришга киришди. Ниҳоят, жумбоқнинг жавобини топди – хотинининг бувиси британиялик бўлиб, ирсий (ген) жиҳатдан унинг онасига ва унга таъсир қилмаган, эвараси эса европаликлар қиёфаси соҳибасига айланган.

Ушбу ғайриоддий воқеа инсонлар қиёфаси ҳақида олдиндан хулоса чиқармасликни маслаҳат беради.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.