Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ойнаси ўзбошимчалик билан қорайтирилган “Каптива” жарима майдончасига қўйилди

Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 15.30 лар атрофида Самарқанд шаҳрига кирувчи йўл бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 30 О 990 QА давлат рақам белгили “Каптива” автомашинаси шаҳарга кирувчи 3-тўсиқ постда тўхтатиб текширилди.

Йўл-патруль хизмати ходими мазкур автомашинани кўздан кечирганда ушбу ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБнинг тегишли рухсатномасини олмасдан транспорт воситасининг ойналари тусини ўзбошимчалик билан қорайтириб олганлиги аниқланди.

Ушбу ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.