Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЎзА қозоқ тилида ҳам саҳифа очди

Ўзбекистонда “Қозоғистон йили”нинг очилиши муносабати билан ЎзА веб-сайти саҳифаларига илк бор қозоқ тили ҳам қўшилди. Бу эса Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни тўлалигича ёритиш, азалий яқинликни тарғиб қилиш, дўстлик, ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш муҳим қадамдир.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги қозоқ тилида ахборот бера бошлади. Бундай хушхабар қардош, томири бир, тарихи, маданий макони бир халқларимизни янада яқинлаштиради.

Ушбу яхши янгилик Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи билан бир вақтга тўғри келиши ҳам қувонарлидир.

Ўзбекистондаги “Қозоғистон йили” мувафаққиятли ўтишига умид қиламиз ва мана шундай ўлкан янгиликка туртки бўлган ҳамкасбларимизга зафарлар тилаб қоламиз!

 

Эслатиб ўтамиз, ЎзАда умумий ҳисобда 9 та тилда саҳифа бор. Булар:

Ўзбек тили

Рус тили

Инглиз тили

Француз тили

Испан тили

Немис тили

Араб тили

Хитой тили

Қозоқ тили