Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбегим тожик билан

Бугун – 22 апрель куни Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси ўзбек бўлими раҳбари, Абулқосим Лоҳутий номидаги республика мукофоти соҳиби Сулаймон Эрматов «Зарафшон» газетаси таҳририятига ташриф буюрди.

Меҳмон журналистларга қўшни республикадаги ижтимоий муҳит, икки миллат маданий ва адабий алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Меҳмонга самарқандлик адиблар тўпламлари совға қилинди.

С.Эрматов таҳририятга Тожикистон давлати раҳбарининг таклифига кўра чоп этилган «Гуфтугў аз дўстй дорем мо» («Биз дўстлик ҳақида суҳбатлашамиз») китобини совға қилди. Унда икки давлат раҳбарларининг учрашувлари ва ижодкорлар мулоқотлари ҳақида материаллар, ўзбек ва тожик халқлари дўстлиги мавзусидаги асарлар ўрин олган.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА.