Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги зиддият юзасидан икки давлат келишувга эришди

Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Боткен вилоятининг “Чечме-Автодорожный” назорат ўтказув пунктида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида бир кун олдин икки давлат чегара ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси ўртасида юз берган тўқнашув муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар чегарада юз берган кўнгилсиз воқеа учун афсусда эканини билдирган. Унинг авж олиб кетмаслиги, кескинликни юмшатиш ва кейинчалик бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун чора-тадбирлар кўришга келишиб олишди.

Кубатбек Боронов ва Абдулла Арипов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалаларда фикр алмашди.

Томонлар ҳодиса бўйича биргаликда тергов ҳаракатлари олиб боришга келишиб олди.