Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

«Миллий электр тармоқлари» корхонаси Афғонистоннинг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компанияси билан «Ол ва тўла!» шарти асосида 10 йил муддатга мўлжалланган шартнома имзолади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) ўртасида тузилган мазкур шартнома 10 йиллик муддатга тузилган бўлиб, электр энергияси янги қурилаётган «Сурхон-Пули-Хумри» электр узатиш линияси (ЭУЛ) орқали узатилади.

Электр энергиясини етказиб бериш ҳажми дастлабки босқичда 4,2 миллиард кВт/с ни ташкил этади ва келгусида 6 миллиард кВт/с га етказилади», деб ёзади minenergy.uz сайти.